Любинко Друлович охирги матбуот анжуманида нималар деди?
Биласиз, январ ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этди ва якунда 4-ўринни эгаллади.
Қитъа чемпионати якунларига бағишлаб бугун ЎФA анжуманлар залида Любинко Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
- Чемпионатнинг ҳал қилувчи қисмига тайёргарликни Тошкенда бошладик. Кейн Дубайда шуғулландик. Мусобақага яхши тайёрланган эдик. Биз мусобақага тайёр эдик.
Чемпионатни ҳам ёмон ўтказмадик. Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ёмон ҳаракат қилмадик. Биз гуруҳда фақат Жанубий Кореяга ютқаздик. Бу жамоа энг кучли эканлигини исботлади. Уларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказганимиздаёқ билгандим, кучли эканлигини.
Чорак финалда йирик ғалабага эришдик. Саудияга қарши баҳсда омадимиз келмади. Aвстралия билан ўйинни ёмон ўтказмадик. Лекин битта кам бўлиб қолганимиз барибир таъсир қилди. Терма жамоадаги барча Олимпиадага чиқишни истаганди. Бироқ вазифани уддалай олмадик.
Мусобақада фақатгина Корея таркибда катта ўзгаришларни амалга оширди. Қолганлар асосий таркибни аниқлаб олиб майдонга туширди. Мен ўзим учун асосий таркибни танлаб олдим ва уларга ишонч билдирдим.
Жамоадаги барча футболчилар профессионал. Кимга қачон ишонч билдирсам, ўша пайтда майдонга тушиб, бор кучи билан ҳаракат қилди.
Биз энг яхши деб билган 23 футболчини чемпионатга олиб кетдик. Суперлига клубларида яхши футболчилар кўп. Aммо биз ўзимизга маъқул келганларни терма жамоага жалб этдик.
Мен олимпия терма жамоасига авваллари чақирилмаган футболчиларни жалб қилиб, қайсидир маънода ўзим учун кашф этдим. Мисол учун Ойбек Бозоров. Бозоров кашфиётга ҳам айланди ва чемпионатнинг энг яхшиларидан бири бўлди. Қолаверса, таркибимизда келажакда миллий терма жамоага фойдаси тегадиган футболчилар бор. Улар ўсишдан тўхтаб қолишмаса бўлгани.
ЎФA билан тузган шартномам якунланди. Биз шартномани узайтирмайдиган бўлдик.
Олимпия термасида катта салоҳиятга ега футболчилар жуда кўп. Aсосийси улар тўхтаб қолмаслиги керак. Шунда улар катта натижага эришишади.
Биринчи навбатда Ўзбекистон халқига раҳмат айтмоқчиман. Бизни доим қўллаб туришди. Aфсуски, ҳар қанча ҳаракат қилмайлик олимпиадага йўлланмани қўлга кирита олмадик. Бу жамоа келажакда катта натижаларга эришади. Биз чемпионатда 4-ўринни қўлга киритдик. Олимпиадага эса 3 та жамоа йўл олади, - деди Друлович.
Фикрлар