Льюк Кэмпбелл - Раян Гарсия жанги қолдирилди

Енгил вазн тоифасида WBCнинг вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун Льюк Кэмпбелл ва Раян Гарсия ўртасидаги баҳс 5 декабрь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилганди. Аммо Кэмпбеллда COVID-19 аниқлангани сабаб, жанг қoлдирилди.

Эътиборли жиҳати, Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини айнан ушбу кечада ўтказиши керак эди.

22 ёшли Раян Гарсия (20-0 , 17КО) охирги жангида Франсиско Фонсекани (25-3, 19КО) биринчи рaунддаёқ нокаутга учратганди.

Лондон Олимпиадаси чемпиони Льюк Кэмпбелл (20-3, 16КО) эса охирги марта WBC жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Василий Ломаченкога қарши жанг олиб бориб, очколар бўйича имкониятни бой берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар