МЮ ашаддий рақиб "Сити" тарбиялаган ўйинчини олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия чемпионатида "Лацио" шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Фисайо Деле-Башируга "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқиш бўляпти.

Sky Sports нашри хабарига кўра, манчестерликлар 25 ёшли футболчини ёзги трансфер режасига киритган. Нигерия терма жамоаси аъзоси бўлган ярим ҳимоячи клуб томонидан универсал ва нисбатан арзон вариант сифатида кўрилмоқда. 

Римликлар футболчи учун тахминан 15–18 миллион евро атрофида маблағ сўраяпти.

Аслида "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси бўлган Деле-Баширунинг ўзи ҳам Англияга қайтиш имкониятини ижобий баҳоламоқда. 

Якунланган мавсумда у "Лацио" сафида барча мусобақалар ҳисобида 28 ўйин ўтказди, икки гол урди ва бир голли пас берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!