Мадрид суперклуби шайхлар қўлига ўтади

Саудия Арабистони суверен фонди (PIF) Мадриднинг “Атлетико” клубини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. 

Бу йўлда саудияликлар клубга уларнинг мамлакатида жойлашган Riyadh Airlines авиакомпанияси ҳомийлик қилаётганидан фойдаланмоқчи. 
El Independiente нашрининг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги дастлабки музокаралар ўтказилган. Бироқ ҳали якуний қарорга ва расмий натижаларга эришилгани йўқ. 

“Атлетико”нинг назорат акциялари клуб бош директори Мигел Анхель Хиль Маринга тегишли. 

Саудия Арабистони суверен фонди мамлакатнинг “Ал-Иттиҳод”, “Ан-Наср”, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Ҳилол” каби энг қудратли клубларига эгалик қилади. Шунинг бу фонд 2021 йили Англиянинг “Ньюкасл” клубини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!