"Реал" ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қанча футболчиларни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Marca нашри хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти ушбу тозалаш ишларидан 180 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Унга кўра, мадридликлар Хави Санчеснинг "Вальядолид" ва Ашраф Ҳакимининг "Интер"га трансферидан 43,5 миллион евро жамғариб улгурди.

Энди клуб Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Лука Йович, Оскар Родригес, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Серхио Регилон ва Браим Диас учун харидор топмоқчи.

Манбага кўра, Хамес "Бенфика"га, Оскар "Вильярреал" ёки "Милан"га кўчиб ўтиши мумкин.

Мураббийлар штаби Лука Йович иқтидорига юқори баҳо бермоқда ва уни фақат ижарага юбормоқчи. Унга "Милан", "Герта" ва "Монако" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, "Арсенал"да ижарада тўп сураётган Дани Себальос Лондонда қолиши, Вальехо эса "Гранада"га йўл олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!