Мадридликлар финални бой берди

Испания кубоги финалида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси “Реал Сосьедад” билан тўқнаш келди. Учрашув Севилья шаҳридаги “Олимпико де Севилья – Ла Картуха” стадионида бўлиб ўтди.

Бош ҳакам сифатида Хавьер Альберола Рохас ишлаган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2.

“Реал Сосьедад” Андер Барранечеа ва Микель Оярсабалнинг биттадан голи эвазига икки марта ҳисобда олдинга чиққан бўлса-да, мадридликлар Адемола Лукман ва Хулиан Альварес вазиятни тенглаштирди.

Ғолибни аниқлаш учун қўшиб берилган иккита экстра таймда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса “Реал Сосьедад” футболчиларининг қўли баланд келди – 4:3.

Бу ғалаба “Реал Сосьедад” учун тарихдаги тўртинчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!