Магдалена Рибарикова Бирмингемдан кетмайди
Ads

Бирмингем шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтаётган “Nature Valley Classic – Birmingham” турнирида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Мазкур мусобақанинг чорак финалига чиқиш учун ўтган баҳсда словакиялик Магдалена Рибарикова франциялик Кристина Младенович устидан 3:6, 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Руминиялик Михаэла Бузарнеску мазкур босқичда хорватиялик Петра Мартични 4:6, 6:3, 6:2 мағлубиятга учратди. 

Минбар

Барча блоглар