Магдалена Рибарикова Парижда қанча ишламоқчи?

BEPUL PROPAN

Cловакиялик Магдалена Рибарикова Париж шаҳрида давом этаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Магдалена мусобақада швейцариялик Белинда Бенчичга қарши кортга чиқди. Учинчи давра йўлланмаси учун ўтган ўйинда словакиялик теннисчи 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Рибарикова "Ролан Гаррос" турнирининг навбатдаги босқичида украиналик Леся Цуренко, ёки америкалик Коко Вандевегега қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!