Мағлубият қимматга тушди. “Реал”бир неча ўйинчилар шартномасини қайта кўриб чиқади
“Реал” Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувида “Манчестер Сити”дан қақшатқич мағлубиятга учради.
Бу айрим ўйинчиларга қимматга тушадиган бўляпти. Клуб раҳбарияти айрим футболчилар билан шартномани узайтириш масаласини қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Onda Cero нашрининг маълум қилишича, 30 июнь куни Тони Кроос, Лука Модрич, Марко Асенсио, Дани Себальос, Карим Бензема, Мариано Диас ва Альваро Одриосола каби ўйинчиларнинг шартномаси якунланади.
Клуб раҳбарияти Одриосола ва Диасдан ташқари, қолган футболчиларга бир йиллик битим бермоқчи эди. Энди бу масала қайта кўриб чиқилади.
Фикрлар