“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди!
“Рома”нинг қишки трансфер мавсумидаги дастлабки трансфери эълон қилинганидан хабарингиз бор. “Арсенал”дан келган Эйнсли Мэйтленд-Найлс Рим клуби сафида машғулотларга киришиб кетди.
Англиялик футболчи дастлабки машғулотдан кейин ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Мен бу ерга ўзимни ва нималарга қодирлигимни кўрсатиб қўйиш учун келдим. “Рома”да бунга имкон бор. Ҳаммаси менинг қандай ҳаракат қилишимга боғлиқ.
Мен аввало ўзим, фаолиятим ва келажагим учун “Рома”га ўтишга қарор қилдим. Мақсадим жамоага ёрдам бериш. Мен шу ердаман ва жамоага кўмаклашишга тайёрман.
Моуриньо дунёдаги энг зўр мураббийлардан бири. У футбода кўплаб совринларни қўлга киритганидан ташқари, жуда яхши инсон эканини биламан. У доимо рост гапиради ва ғалаба учун интилади. Ҳар бир ўйинчи шундай мураббий қўл остида ишлашдан бошқа яна нимани ҳам сўраши мумкин?, - деди Эйнсли Мэйтленд-Найлс.
Маълумки, Рим клуби бош мураббий Жозе Моуриньо талаби билан майдон марказини кучайтириш мақсадида бу футболчини мавсум охиригача ижарага олди. “Арсенал” ижара шартномасига ярим ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини киритишдан бош тортди.
Эйнсли Мэйтленд-Найлс мавсум охирида яна Лондонга қайтиб кетади.
“Рома” кейинги ҳафта яна бир трансферни ҳал қилади
Италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо “Рома” келаси ҳафта яна бир трансферни ҳал қилишга яқин экани ҳақида хабар берди.
Пойтахтликлар Португалия чемпионатидаги “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган универсал футболчи Сержиу Оливейра трансфери бўйича якуний босқичга киришди.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто португалияликларни Оливейрани мавсум охиригача ижарага жўнатиб, кейинчалик 15 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқини беришга кўндиргани айтилмоқда.
29 ёшли футболчи майдон марказида бир неча позицияларда ўйнай олади. Жозе Моуриньо Оливейранинг ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда ўйнаш қобилиятини юқори баҳоламоқда.
Португалиялик футболчи жорий мавсумда 24 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Унинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнашга қарши эмас.
Мхитарян: Ҳар бир футболчи жамоага ёрдам бериши керак
“Рома” плеймейкери Генрих Мхитарян “Милан”га қарши ўйинда учралгандан мағлубиятдан кейин ва “Ювентус” билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Биз ҳақиқатан ўйинни ёмон бошладик, лекин баъзан қулай вазиятлар ҳам вужудга келди. Ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасман, лекин негадир ҳакамлар баъзидан VAR тизимига мурожаат қила ва бизнинг иштирокимиздаги айрим баҳсли вазиятлардан бундай қилишмаслигини тушунишни истайман.
Ривожланишимиз учун янада кўпроқ ишлашимиз зарурлини аниқ. Бунақа учрашувларда икир-чикирлар ҳам натижага таъсир қилади.
Биз бу дарадажаи ўйинларда кечириб бўлмас хатоларга йўл қўйдик ва шунга яраша жазоландик. Бу табиий ҳол. Энди “Ювентус”га қарши жиддийроқ ҳозирлик кўриш шарт.
Биз ўз мйдонимизда ўйнаймиз, ўз мухлисларимиз бўлади. Уларга биз ютишга қодирлигимизни кўрсатишимиз талаб этилади. Бу осон бўлмайди, чунки таркибда муаммолар бор, бир неча жамоадошимиз ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай, ҳар бир ўйинчи жамоага ёрдам бериши керак, - деди 32 ёшли футболчи.
Генрих Мхитарян жорий мавсумда 24 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва бешта голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар