“Рома” тез орада катта трансферни эълон қилади

“Рома” мутасаддилари “Арсенал” билан 24 ёшли ҳимоячи Энзли Мейтленд-Найлзнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Истеъдодли футболчи трансфер доирасида Лондонда “Ром” учун тиббий кўрикдан ўтди.

Corriere dello Sport нашри “Рома” тез орада бу трансферни расман эълон қилиши ҳақида хабар тарқатди. Яна бир нашр – La Gazzetta dello Sport пойтахтликлар ҳимоянинг турли нуқталарида ўйнай оладиган универсал футболчини мавсум охирига қадар ижарага олгани ва бунинг 500 миллион евро тўлаши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Энзли Мейтленд-Найлз “бўрилар” сафида яхши натижалар қайд этса, 500 минг евро миқдорида бонус ҳам тўланади.

Футболчининг “Рома”даги маоши 1,2 миллион еврони ташкил қилади. Мавсум охирида римликлар уни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

6c28d8fc292d6_crop_north

Смоллинг вакцина олишга рози бўлди

“Рома” ҳимоячиси Крис Смоллинг коронавирусга қарши вакцинациядан ўтишга розилик берди.

Англиялик футболчи А Серияда эмланишдан бош тортиб келаётган ўн футболчидан бири эди. Италия ҳукумати яқинда эмланмаган спортчиларнинг мусобақаларда қатнашишига йўл қўймаслик ҳақида янги тартиб жорий қилганидан эди. Смоллингнинг қарорига айнан мана шу ҳужжат асос бўлгани айтилмоқда.

Англиялик ҳимоячи “Рома” таркибида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Аввал у “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.

32 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда 11 та учрашувда қатнашиб, бир жуфт гол уришга эришди.

5db31e9a0f97c_smolling

Моуриньо ўзи ишламайдиган клублар номини айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзи ишлаган клублар ҳурматидан ўша шаҳарнинг бошқа жамоасини шуғуллантирмаслигини айтди.

- Тўғри, биз профессионалмиз, лекин шундай клублари борки, аввал ишлаган жамоаларингиз ҳурматидан уларни шуғуллантира олмайсиз.

“Рома” 2010 йилдан кейин менга мурожаат қилган биринчи Италия клуби бўлди. Мен бошқа таклифларга нисбатан уларнинг чорловини қабул қилиш имконига эга эдим. Мисол учун, энди мен ҳеч қачон Римнинг иккинчи клуби “Лацио”ни шуғуллантира олмайман.

“Милан” билан ҳеч қандай муаммом йўқ, шунга қарамай, “Интер”ни бошқарганим учун у ерда ишлаш олмайман. Бу ҳурмат принципига асосланади, - деди Жозе Моуриньо.

01_1362

“Фиръавн” сафга қайтди

“Рома” ҳужумкор футболчиси Стефан Эл-Шаарави “Милан”га қарши учрашув олдидан яна сафга қайтди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.

29- ёшли ўйинчи ўз саломатлигини тўлиқ тиклаган ва муҳим учрашувга умумий гуруҳ сафида тайёргарлик кўрмоқда. Шундан бўлса-да, узоқ вақт майдондан ташқарида қолган ўйинчини Жозе Моуриньо илк дақиқалардан ўйнатмайди ва у захирадан ўйинга қўшилиши кутилмоқда.

Эл-Шаарави жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобга олтита гол ёздириб қўйди.

Шунингдек, “Рома”да дарвозабон муаммоси охиригача ҳал бўлмади. Белида оғриқ сезаётган асосий посбон Пуй Патрисиу индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. Унинг асосий ўринбосари Даниэл Фузато коронавирус юқтиргани учун карантинга олинган.

396002

Янги йилнинг биринчи голини Шомуродов уриши керак ёхуд “Милан” – “Рома” баҳсига оид 11 факт

Ана холос! “Челси” Лукакуга жавоб бериб, Абрахамни “Рома”дан қайтармоқчи!

“Спартак” Ўрунов трансфери учун бир тийин ҳам бермаган!

“Рома”дан нохуш хабарлар: Учинчи футболчида коронавирус, Абрахам аварияга учради, Моуриньо можарога аралашиб қолди!

Шомуродов Месси билан бир лигада ўйнаши ростми?

Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!