Мағлубиятли сериясига якун ясаган "Тоттенхэм" турнир жадвалида юқорилади

Англия премьер-лигаси 15-тур учрашувлари ўз якунига етди. Сўнгги баҳс "Вулверхэмптон" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасида кечди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Дастлаб, илк дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очди. Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Ндомбеле мўлжалда адашмади. Кейинчалик, бутун ўйин давомида ҳимоявий футбол намойиш этган "Тоттенхэм" ўз дарвозасидан шол ўтказиб юборди. "Бўрилар" бурчак тўпидан унумли фойдаланиб кетди. Қутқарувчи ролида Роман Саисс.

Кетма-кет икки ўйинлик мағлубиятли сериясига якун ясаган "шпорлар" очколари сонини 26 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги дақиқаларда 1 очко ишлаб олишга муваффақ бўлган "Вулверхэмптон" 11-поғонада қолди.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Фабио Сильва тўпга бироз ета олмади. Акс ҳолда, дарвозабон ожиз қолиши мумкин эди.

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқаларни ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўтказмоқда. Гол уришга уларнинг иккиси ҳам лойиқ.

  • 90+1'

    Поденсе ўз ўрнини Витинюга бўшатиб берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Фабио Сильванинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 86'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Вулвс" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Педру Нетунинг узатмасини Саисс дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 85'

    "Вулверхэмптон" бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 82'

    "Бўрилар" улкан иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Бироқ хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 80'

    Рубен Невешнинг узоқ масофадан берган зарбасини Льорис эгаллаб олди.

  • 78'

    Моуриньо шогирдлари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 76'

    Жароҳат олган Марсаль ўрнида Аит-Нури ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Фернандо Марсалга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 72'

    Ндомбеле ўрнида Сиссоко ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Нельсон Семеду ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 68'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Марсаль огоҳлантирилди.

  • 65'

    Ҳозиргина майдонга тушган Бергвейн ҳужумда қоида бузди.

  • 62'

    Серхио Регилон ўз ўрнини Стивен Бергвайнга бўшатиб берди.

  • 59'

    Стандартдан бериган зарба мўлжалга аниқ бормади.

  • 58'

    Коди огоҳлантирилди.

  • 56'

    Ўйин қиймати юқори. Биргина кичик хато кўп нарсани ҳал қилади.

  • 54'

    Серзио Регилоннинг жарима майдони марказига оширган тўпига шериклари улгура олмади.

  • 51'

    Жарима майдонига узатилган тўпни "Тоттенхэм" ҳимоячилари қайтарди.

  • 49'

    Иккинчи 45 дақиқалик тннг курашлар остида кечмоқда.

  • 47'

    Бўлимни фаол бошлаган мезбонлар олдинга ўтди. Жарима майдони ичида Фабио Сильва рақиби билан тўқнашиб кетди. Видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Траорега нисбатан қоида бузган Уинкс огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини ҳам мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 42'

    "Шпорлар"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Кейннинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.

  • 40'

    Поденсенинг хавфли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 39'

    Жарима майдонига ёриб кирган Нетуни ҳимоячилар бир амаллаб тўхтатди.

  • 37'

    Эшпириту Санту шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти.

  • 35'

    Ҳар икки жамоа ҳам ўз ҳужумларини зарбагача олиб боролмаяпти. Тўп жарима майдони остонисидан қайтмоқда.

  • 33'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга олиб чиқишди.

  • 30'

    "Тоттенхэм" дарҳол тўпни рақибга топширмоқда. Уларга тўпсиз ҳаракатланиш қулайроқ чоғи.

  • 28'

    Семедунинг жарима майдонига узатган тўпини Фабио Сильва дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 25'

    Лондонликлар жипс ўйин намойиш этмоқда. Майдон эгалари рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда катта муаммоларга дуч келяпти.

  • 23'

    Конор Кодига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 21'

    Регилон қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси етарлича хавфли чиқмади.

  • 20'

    Одатдагидек, Моуриньо шогирдлари тўп назоратини рақибга топшириб, қарши ҳужумда ўз омадини синамоқда.

  • 18'

    Саисснинг жарима тўпидан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 16'

    "Вулвс" футболчилари бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритди. Бироқ Льорис тўпни ушлаб олди.

  • 14'

    Серхио Регилоннинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 13'

    "Тоттенхэм" жарима майдони ичида Фабио Сильва йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 12'

    Поденсенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 9'

    Стандарт вазиятдан Сон жарима майдонига тўп оширди. Бироқ мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга югурди. Дайр қоида бузиш эвазига рақиб ҳужумини тўхтатди.

  • 7'

    "Шпорлар" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга ошириш учуч ҳаракат қиляпти.

  • 5'

    Тўп марказда турмаяпти. Жамоалар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 3'

    Тезкор гол ўтказиб юборган меҳмонлар ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдонига етказилган тўпга "бўрилар"дан ҳеч ким ета олмади.

  • 1'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни очди!

    Ҳимоячилардан қайтган тўпга зарба берган Ндомбеле мўлжалда адашмади.

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ ҳужумга ўтган Сон хавфли вазият яратди. Унинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!