Магнус Карлсен: "Синдаров яққол фаворит"
Шахмат афсонаси Магнус Карлсен "The Prakhar Gupta Xperience x Global Chess League" кўрсатувида келгуси Жаҳон чемпионлиги учун матч ва ғолиблик учун имкониятлар ҳақида фикр билдирар экан, ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳақида юқори баҳо берди.
"Синдаров яққол фаворит... Ўйлашимча, у ғалаба қозонади. У ҳар томонлама яхшироқ шаклланган.
Шахмат — бу кучли психологик ўйин, шунинг учун Синдаровнинг фикрларида шубҳа уйғотиш ва Гукешга ишонч бағишлаш учун кўп нарса талаб қилинмаслиги мумкин.
Агар Синдаров дастлабки босқичда олдинга чиқиб олса, бу Гукеш учун жуда ва жуда ёмон хабар бўлади. Агар Гукеш бошида олдинга чиқиб олса, у автоматик равишда яққол фаворитга айланади. Бундай ўйинлар шундай кечади", - деди дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси.

Фикрлар