Магомед Исмаиловга янги рақиб топилди (ВИДЕО)
Промоутер Владимир Хрюновнинг Рен-ТВ телеканалига таяниб бераётган маълумотларига кўра рус ММА оламининг таниқли вакили Магомед Исмаилов (17-3-1 ММА) ўзининг навбатдаги жангини собиқ UFC жангчиси Майк Перрига (14-8 MMA, 2-0 BKFC) қарши 10-март санасида ўтказади.
Жанг бокс қоидалари асосида бўлиб ўтиши кўзда тутилган бўлиб айнан қанча раунд давом этиши ва бу жанг кўргазмали мақомда бўладими ёки профессионал мақомга эгалиги бўйича маълумотлар ҳозирча очиқланмади. Исмаилов ўзининг сўнгги жангини бокс бўйича кўргазмали жангда Александр Иличга қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган. Перри эса сўнгги жангини 27-март санасида қўлқопларсиз бокс жангларини ташкил этувчи промоушен - Bare Knuckle FC 27 турнири доирасида Bellator юлдузи Майкл Пэйджга қарши жанг қилган ва очколар ҳисобига кўра ғолиб сифатида тан олинганди.
Ушбу жангчилар ўзаро зиддиятга бориб қолганининг сабаби ҳам Исмаилов - Илич жангига тайёргарлик вақтида Перрининг серб жангчиси жамоаси таркибида бўлганлигидир. Шундай қилиб ушбу масалага узил-кесил жавоб берадиган онлар етиб келгандек. Қуйидаги видеода ушбу келишмовчиликни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар