Магуайр 2 сентябргача МЮ сардори бўлиб қолади

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Харри Магуайр жамоа сардори бўлиб қолаверади.

The Guardian нашрининг ёзишича, англиялик футболчи яқин орада “қизил иблислар”га етакчилик қилишда давом этади, кейинроқ бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер бу ҳақда якуний қарорини қабул қилади.

“Манчестер Юнайтед” янги мавсумга тайёргарликни 2 сентябрдан бошлайди ва Магуайрнинг сардор бўлиб қолиш ёки қолмаслиги масаласи ҳам ана ўшанда ҳал бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Грецияда полиция ходими билан жанжалга сабаб бўлган Магуайр Англия терма жамоасидан четлатилган эди. Суд эса уни 21 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Аммо Харри кеча суд қароридан норози эканини билдириб, ишни қайта кўриш бўйича апелляция берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!