Магуайр: "Фақат Месси ва Роналду фаолиятида пасайиш бўлмаслиги мумкин. Аммо бизда эмас"

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр омадсиз мавсум ўтказаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Терма жамоа ва клубда турлича босим бор, демаган бўлардим. Ҳозир Ватан учун ҳаракат қилишимиз керак. Бу сайёрадаги энг катта турнир.

МЮда мен кўпроқ назорат остидаман. Ҳар бир ҳаракатим таҳлил қилинади. Биз ўтказиб юборган ҳар бир гол ҳимоячиларнинг, яъни бизнинг хатомиз саналади. 

Жамоада ҳамма етарлича яхши ўйин намойиш эта олмади. Мавсум якунида ҳеч кимни алоҳида эътироф этишмаётганди. Менимча, футболда фақат Месси ва Роналду фаолиятида пасайиш кузатилмаган. Бироқ бизда бундай бўлмайди", - деди Магуайр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!