Магуайр МЮнинг "Ливерпуль"га қарши ўйинини ўтказиб юборади!

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр жамоасининг "Ливерпуль"га қарши учрашувида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда бош мураббий Эрик Тен Хаг ўйин олдидан гапириб ўтди. 

Унинг қачон сафга қайтиши аниқмас. Бироқ шуниси маълумки, Харри "Ливерпуль" билан кечадиган беллашувда ҳатто захирадан ҳам майдонга туширилмайди. 

Маълумот ўрнида, Магуайр "Бавария"га қарши баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, захирага олинган эди. Ушбу учрашувда "қизил иблислар" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва Европа чемпионлар лигасидаги юришига якун ясади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!