Магуайрнинг маоши автоматик тарзда ошади. Ҳимоячининг МЮдан кетиши янада қийинлашмоқда!

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайрнинг клубдаги маоши кўтарилади. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди. 

Бунга сабаб "қизил иблислар"нинг Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритгани бўлди. Бу борада унинг шартномасида шундай банд бор. 

Эслатиб ўтамиз, Харри "Манчестер Юнайтед"га "Лестер"дан кўчиб ўтган. Унинг трансфери учун манкунианликлар 87 миллион евродан воз кечган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!