Маҳмуд Мурадов "Спартак"нинг қайси футболчиси билан дўст ёхуд москваликлар яримҳимоячиси унинг мухлисими ?

  • 22 февраль, 2020, 09:21
  • 0
  • MMA

"Спартак" нинг чехиялик ярим ҳимоячиси Aлекс Крал UFC нинг ўзбекистонлик жангчиси Маҳмуд Мурадов билан дўстлиги ҳақида гапирди.

"Славия билан Европа лигасида ўйнаганимизда, Маҳмуд стадионга келди ва учрашувдан сўнг, менга далда бўлиш учун "Сиз яхши ўйин кўрсатдингиз. Баракалла, - деб ёзди. Мен унга жавоб бердим. Шу тарзда дўстона муносабатимиз бошланди. Бир неча йил олдин мен ҳам Чехияда унинг жангларини кузатгандим.

Aйтганча, Маҳмуд бир неча бор биргаликда машғулотлар ўтказишга чақирди. Aлбатта, мен октагонга чиқиш ҳақида гапирмаяпман. Шунчаки, спорт залида ишлаш, югуриш ва ҳоказолар... Эҳтимол, кейинги сафар уйга борганимда, бу таклифни қабул қиларман", - деди Крал RT билан интервьюда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!