Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

  • 1 август, 2020, 22:48
  • 0
  • MMA
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов (24-6) навбатдаги жанги учун шартномага имзо чеккани ҳақида хабар бергандик.

Лекин жанг санаси ва рақиб маълум эмасди. Эндиликда интернет тармоқларида ўзига хос постерлар пайдо бўлди. Унга кўра, ҳамюртимиз 18 октябрь куни польшалик Кшиштоф Йоткога қарши октагонга кўтарилиши қайд этилган. 

Йотко фаолияти мобайнида 26 маротаба жанг қилиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 4 бора мағлубиятга учраган. UFC промоушенида эса 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Фаолиятидаги барча яъни, тўртта мағлубиятни айнан, UFC турнири доирасида қабул қилиб олганди. 

Маълумот учун, ҳамюртимиз UFCда иккита жанг ўтказиб, муваффақиятга эришган. Бу унинг учинчи жанги бўлади. 

постер

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!