Маҳмуд Мурадовнинг севимли машинаси, Ҳамзат Чимаев ҳақидаги фикрлари ёхуд рус нашрига берган интервьюнинг 2-қисми

  • 27 август, 2021, 18:03
  • 0
  • MMA

Россиянинг машҳур "Спорт экспресс" нашри ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов билан қизиқарли суҳбат уюштирганини маълум қилганмиз ва унинг таржима тарздаги вариантини қисмларга бўлган ҳолда,  эътиборингизга ҳавола этиб бормоқдамиз. Биринчи қисмини тақдим этгандик. Навбат 2-қисмга...

Ҳамзат Чимаев Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси билан ижтимоий тармоқларда тортишиб қолиши ва унинг «Биз бирга-бир жанг қиламиз, битта одамга гуруҳ бўлиб ёпишмаймиз» деган гапига муносабати. Чимаевни ҳурмат қилиши ҳақида.

— Сизни Ҳамзат Чимаев Джеральд Меершартни 17 сонияда нокаут қилгани ҳайрон қолдирганми?

— Йўқ, нима учун? Бу жиддий вазн ва Ҳамзатда кучли зарба бор. Шу сабабдан у рақибни нокаут қилди.

— Меершарт қандай хатога йўл қўйди? Ахир, жангнинг фақатгина боши эдику.

— Билмадим, балким ҳаяжонлангандир. Меершарт номдор жангчиларга қарши кам жанг қилган. Сантос фаолиятининг бошида унга қарши жанг қилган. Аммо, бу мана шу кучга тўлган Сантос эмасди. Қолгани дебютант ёки иккита-учта жанг ўтказган тажрибасизларга қарши кечган.

Сиз Чимаевни қанақадир экстраординар талант соҳиби сифатида биласизми? Инсон қандай қилиб барча жангларни муддатдан олдин ютиши мумкин?

— Ҳабиб билан бўлган воқеалар натижасида унга кўп негативлар ёғилди. Менга бу масалада гапириш учун ҳали эрта деб ўйлайман. Аммо, мен у билан битта динга эътиқод қилишим ва руҳий барқарор жангчи бўлгани учун ҳурмат қиламан. Уни машғулот ўтказадиган партнёрлари "шудгор" деб аташар экан. Ҳақиқатдан ҳам, шу шудгор мисоли барчани текислаб келяпти.

Айтганингиздек, Меершартда ғалаба қозониш учун фақат гильотина бор. Хўш, сиз бунга қанақа қарши тура оласиз?

— Ҳаётимда ҳеч қачон ҳозирги каби гильотинадан ҳимоя бўйича машғулот ўтказмаганман (кулади). Жараённи яхшилаб кузатиб, асосийси — ўша вазиятда туришга ҳаракат қилмаслик, иккинчидан — қулфда бўлган пайтинг тўғри ҳимояланиш керак. Ўзи ҳар битта усулга тушиб қолиш ҳимояни кечроқ бошлаш натижасидир.

Рекордингизда 6 та учинчи раундда амалга оширилган нокаут бор экан. Бу услубни Йоэль Ромеро жанг сўнггида чарчаган ҳолатда рақибларни нокаут қилган ҳолда кўп фойдаланган. Сиз бу ҳолатни қанчалик ўзлаштиргансиз?

— Билмас эканман (кулади). Ўйлашимча, яхши футворким бўлгани сабабли доимий ҳаракатдаман. Кучим эса ҳеч қачон ўчиб қолмайди — биринчи, учинчи, бешинчи раунддаям ўша Мурадов бўлиб қоламан.

мехмет1

— Тез-тез парвоздаги тиззага мурожаат қиласиз. Масвидаль Аскрен билан жангдан олдин кунига 30 дақиқа бу зарба устида ишлаган экан. Сиз бундай зарбага қанчалик эътибор қаратасиз?

— Ҳа, онда-сонда бу зарбадан фойдаланаман. UFCга ўтгунимча ҳам бундан фаол фойдаланганман. Чунки, бу зарба жангни чиройли қилади. Одамларга қизиқ жанглар керак.

«Бентли» узоқ йўллар учун қулай, «Роллс-Ройс» — эса шаҳар учун»

Ўрта вазнда фақатгина Адесанья (5,4 млн) ва Чимаевнинг (2,7 млн) Instagram обуначилари сизникидан кўпроқ. Қачон 100 минглик кўрсаткичга эришганингизни эслай оласизми?

— Ростан ҳам, вазнимда фақат Адесанья ва Чимаевдан ортдаманми? 100 мингни эслай олмайман. Аммо, 1 млн. бўлган пайти эсимда. Карантинда эдик. Мен коронавирусга чалингандим, обуначим эса миллион бўлганди. Қанақадир қувонч, қанақадир қайғу.

— Энг кўп кўрадиган постларингиз мавзуси?

— Машиналар!

— Сизда «Бентли» ва «Роллс-Ройс» бор. Умуман ушбу люкс-машиналардан қай бири сиз учун қулай?

— Иккиласиям қулай: душанбада — «Бентли», сешанбада — «Роллс-Ройс» ҳайдашим мумкин (кулади). Узоқ йўлга «Бентли» қулай. Шаҳарга — «Роллс-Ройс».

— Қачонлардир хейтерларни блокллаганмисиз? Нима сабабдан?

— Тез-тез бўлиб туради. Аммо, уларни бирдан блоклашга эмас, тўғри гаплашиб олишга ҳаракат қиламан. Масалан, яқинда биттаси: «UFC’га лойиқ жангчи эмассан, адашиб бориб қолгансан» деди. Унга қуйидагича жавоб бердим: «Бир бўлар, икки бўлар. Уч марта ҳам тасодифан бўладими?». Кейин у жавоб берди: «Э, ака, узр. Жавоб берасиз деб кутмагандим». 90% ҳолатларда хейтерларни фикри ўзгарган.

Тревор Смитга қарши жангдаги нокаут — йилнинг энг чиройли нокаутларидан бири бўлган. Ўша жангда нимани тўғри амалга оширдингиз?

— Иккинчи раундда оверхенд билан унга яқинлашдим ва манзилга етказа олмадим. Кейин корпусга урганимда тушундимки, у қўлини тепага кўтаришда оқсар экан. Бурчагимдагилар кўрсатмаси билан унга шу тактика билан ҳужум қилдим ва уни нокаутга учратдим.

Маҳмуджон Жабборов таржимаси

«Спорт-Экспресс» нашри Маҳмуд Мурадов билан бўлажак жанг, «Бентли» ҳамда «Роллс-Ройс» суперкарлари ва бошқа қизиқарли мавзуларга оид суҳбат қурди (1-қисм)

Маҳмуд Мурадовга Флойд Мейвезернинг қимматбаҳо совға ҳадя қилиши, Россияда кўчага ҳайдалгани ёхуд рус нашрига берган интервьюнинг 3-қисми

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!