Маҳмуд Муродов навбатдаги жангига қадар қанча вазн ташлаш керак бўлади?

  • 2 август, 2020, 23:53
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ўзининг навбатдаги жангини 17 октябрь куни ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. У машғулотлардан кейинги суратини ўз твиттер саҳифасига жойлаштирди.

"Якшанба дам олиш учун сабаб эмас, бизда аллақачон жанг санаси ва рақиб аниқ. Шунинг учун биз кўп меҳнат қилишимиз керак. Кечки машғулотлардан сўнг вазним 92 кг. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп, аммо якунда бизни ғалаба кутмоқда", - дея изоҳ қолдирган Муродов.

Эслатиб ўтамиз: Маҳмуд Муродов 17 октябрда "UFC Fight Night 182" доирасида Кшиштоф Йоткога қарши ўзининг UFC доирасидаги 3-жангини ўтказади. Шунингдек, юртдошимиз ўрта вазн тоифасида (83,91 кг) ҳаракат қилишини инобатга олсак, у жангга қадар, деярли 10 кг вазн ташлаши керак бўлади. Орадаги вақтни олсак, бу унчалик қийинчилик туғдирмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!