Маҳмуд Муродов яна қачон жанг қилишини маълум қилди.
Бугунги UFC London: Aspinall vs. Tybura турнирида америкалик Брайан Барбарена устидан ишончли ғалабага эришган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Ғалаба билан табриклаймиз. Бу чиқиш ҳақида нима дея оласан?!
- Ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман. Чунки бу жангга жуда узоқ тайёрландим. Андрей Кушелски ва Питер Книже каби мураббийларим ва спарринг партнёрларимга каттакон раҳмат. Бу жанг қайсидир маънода промоушенда қолиш учун ҳал қилувчи жанг эди. Бугун эса менинг курашим йўқлиги бўйича гаплар гаплаб юрганларга курашимни ҳам, стойкам борасида иккиланганларга стойкамни ҳам кўрсата олдим деб ўйлайман. Юртимда ўз жанг ташкилотим бор. Аммо бугун боримни октагонга ташладим. Шу сабабдан ўзим учун, жамоам учун ва юртим учун хурсандман!
- Бугун шунақа орқадан гаплар гапириб юрганлар учун ҳам ишончли ҳисобда ғалаба қозониб уларнинг оғизларини ёпиб қўйиш ўзгача роҳат бўлса керак?!
- Тушунинг, ҳар битта жанг алоҳида тарих. Менга эса нима бўлишидан қатъий назар бугун ғалаба керак эди. Бугун ўша ғалаба қозонилди. Бундан хурсандман. Ҳар битта жангимда босим сезаман. Бу биринчи ўзбек жангчиси сифатида UFC'га келганим, ижтимоий тармоқларда мендан кўпроқ нарса кутишлари мени олдинга ҳаракат қилишга ундайди. Пул учун жанг қилмайман. Пул келади ва кетади. Тарих эса унутилмайди. Мана мен шунинг учун бу ердаман!
- Нима деб ўйлайсан сен учун кейинги жанг қачон ва рақиб ким бўлади?
- Менинг рақибим жароҳатларим. Шунинг учун тикланишимни кутаман. Рақибди фарқи йўқ. Лекин иложи бўлса ноябрь ойидаги рақамли турнирда Нью-Йоркдаги Мэдисон Скуэйр Гарденда жанг қилмоқчиман. Нью-Йоркда катта армиям яъни кўплаб ҳамюртларим бор!
Фикрлар