Маҳорат бобида Мессига тенг футболчи бор

“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” таркибида тўп сураётган Эден Азар ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- “Барселона” янги мавсумда чемпион бўлади. Лекин мен қалбимга яқин бўлган “Мальорка”нинг Ла Лигага қайтишини кўпроқ хоҳлайман. Месси ўғлимдай бўлиб қолган. У жамоага қайтганидан хурсандман.  Улар “Барселона”нинг ўйин услубига мос кўпроқ футболчиларни олишлари керак.

Эден Азар маҳорат бобида Мессининг даражасидаги футболчи. Бускетс яна ўз савиясини намойиш қилишидан умидворман. У зўр ўйнаган вақтда “Барселона” доим совринларга эга бўлган, - деди африкалик футбол юлдузи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)