Мажбуран ушлаб турилган супертўпурар раҳбарларга қарши бош кўтарди!
“Тоттенхэм”нинг асосий тўпурари Ҳарри Кейн ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити”га ўтиб кетмоқчи. Хосеп Гвардиола жамоаси ҳужумчи учун 100 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олди.
“Тоттенхэм”ни қабул қилиб олган янги бош мураббий Нуну Санту ҳам келаси мавсум англиялик ҳужумчига ишонч билдиришини таъкидлади.
- Ҳарри – бизнинг ўйинчи ва шу билан бу мавзуга нуқта қўйилади. Бошқа гапларнинг бари ортиқча. Европа чемпионатидан кейин Кейн дам олиши керак ва вақти келиб, машғулотларга қайтади. У ўз ишининг устаси ва уни қўйиб юбориш аҳмоқликдир, - деди Нуну Санту.
27 ёшли ҳужумчининг ўзи агар клуб уни қўйиб юбормаса, машғулотларда қатнашишдан бош тортишини билдирмоқда. Кейн совринли ўринларга даъвогарлик қилишга қодир кучли клубларда тўп суришни истамоқда.
Ҳозирча, трансфер масаласи ечилгани йўқ. Унга “шаҳарликлар”дан ташқари “Барселона” ҳам харидор бўляпти.
Фикрлар