Мак Аллистер учун курашга яна бир гранд жамоа қўшилди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Брайтон" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар берди.

Манбага кўра, итальян клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчининг Қатардаги жаҳон чемпионатидаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилган. 24 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилнинг январидан бери "Брайтон"да тўп тепади, инглиз клуби билан шартнома 2025 йилгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Мак Аллистер "Брайтон" сафида барча мусобақалар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра футболчининг нархи 42 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!