Макгрегор - Серроне, Нурмагомедов - Фергюсон, Муродов - Антонио Жуниор... 2020 йилда кутиб турган қизиқарли жанглар! (1-Қисм)

  • 13 январь, 2020, 21:02
  • 0
  • MMA

ММАга аста-секин қизиқишни бошлаётганлар орасида ушбу спорт туринининг номини UFC деб ўйлайдиганлар жуда кўп. UFC бу промоушен. ММАда промоушенлар жуда кўп. GFC, Bellator, XFN ва яна кўплаб бундай ташкилотлар мавжуд. Бироқ, UFC промоушени билан энг яхши жангчилар ҳамкорлик қилишади. Аралаш жанг санъатлари билан шуғулланадиган спортчиларнинг ҳар бирини орзуси - бу UFC.

Ушбу промоушен билан ўзбекистонлик жангчилар ҳеч қачон ҳамкорлик қилиш бахтига муяссар бўлишмаган эди. 2019 йилда илк бор Маҳмуд Муродов UFC аъзосига айланди. Ҳатто, иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ажойиб ғалабаларга эришишга улгурди.

UFCнинг -84 кг вазн тоифаси рейтингида топ-15 таликка кирувчи бразилиялик Антонио Карлос Жуниор ҳамюртимизнинг UFCдаги учинчи рақиби бўлади. UFC Fight Night 170 мусобақасининг марказий жангида Элизеу Залески дос Сантос (21-6) ва Алексей Кунченко (20-1) қарама-қарши келади. 14 март куни бўлиб ўтадиган турнирдаги Муродовнинг рақиби Антонио Карлос Жуниор фаолияти давомида 10 та ғалабани қўлга киритиб, яна 4 та жангда имкониятни бой берган.

79215832_165939514787883_2539057530921424389_n

Энди эса календар ҳисоби билан бизни кутиб турган энг қизиқарли турнир ва жангларга тўхталиб ўтамиз.

Албатта, бу борада 18 январга белгиланган Макгрегор ва "ковбой" ўртасидаги жанг дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлади. UFC 246 Лас-Вегаснинг "T-Mobile" аренасида бўлиб ўтади. Аввалроқ, ушбу жангдан ирландиялик жангчи 5 млн доллар, Серроне эса 2 млн доллар ишлаб топиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Йилнинг бошланишиданоқ, мана шундай шов-шувли жангга гувоҳ бўламиз. Зеро, Макгрегорни октагонга қайтишини кўплаб ишқибозлар узоқ кутишди. Яна бир эътиборли томони, ушбу кечанинг марказий жангидан ташқари, яна бир қатор машхурлар жангларини ўтказишади. Демак, UFC 246нинг жанглари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

ufc246

Макгрегор (21-4) - Серроне (36-13)

Энтони Петтис (22-9) - Карлос Диего Ферреира (16-2)

Холли Холм (12-5) - Ракель Пеннингтон (10-7)

Насрат Хакпараст (11-2) - Дрю Добер (21-10)

Грант Доусон (12-2) - Чес Скелли (18-4)

Мэйси Барбер (8-0) - Роксанн Модаффери (23-16)

Алексей Олейник (57-13, 1 та дуранг) - Морис Грин (7-3)

Клаудия Гаделья (17-4) - Алекса Грассо (11-3)

Андре Фили (20-6) - Содиқ Юссуф (9-1)

Тим Эллиот (16-9) - Асқар Асқаров (10-0, 1 та дуранг)

Оде Осбурнь (5-2) - Брайан Келлехер (19-10)

Сабина Мазо (7-1) - Жей-Жей Олдрич (7-4)

Алекс Камур (6-0) - Жастин Ледет (9-2)

Орадан 1 ҳафта ўтиб, яъни 25 январь куни Bellator 238 турнири бўлиб ўтади. Калифорниянинг "Форум Арена"сида ўтказиладиган мусобақанинг марказий жангида канадалик Жулия Бадд ва бразилиялик Кристин Жустино қарама-қарши келади. Афтидан, оддийдек кўриниши мумкин, аммо шошилманг! Жулия Бадд узоқ йиллардан бери Bellator билан ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу промоушен остида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Бунгача эса 6 та ғалабаси бор эди ва яна 2 та мағлубиятни ҳам тан олишга мажбур бўлган. Мағлубиятларини эса энг машхур аёл жангчилардан қабул қилиб олган.

Аввалига, 2011 йилнинг 7 январь санасида Аманда Нуньесга, кейинчалик эса, 2011 йилнинг 18 ноябрида Ронда Роузига имкониятни бой берган. Bellatorда бир қатор машхур, енгилмас ва кучли аёл жангчилар устидан ғалаба қозонган. Кристин Жустино эса илк бор Bellator доирасида октагонга чиқади. Сабаби, уни UFC билан битими якунланди. ММАни мунтазам кузатиб борувчи мухлислар Жустинони яхши билишлари керак. Канадалик фаолияти давомида 21 ғалабага эришган тажрибали жангчи ҳисобланади. 2005 йили илк бор октагонга кўтарилган Жустино мағлубиятга учраган ва шундан сўнг, кетма кет 20 та ғалабага эришган. 2018 йилнинг 29 декабрь куни Аманда Нунесга ҳам ютқазиб қўйган. 2019 йилнинг ёзида UFCдаги сўнгги жангини ўтказиб, ғалаба билан якунлаган эди.

b238_budd_vs_cyborg.0_1

25 январь куни Bellatorдан ташқари, UFC Fight Night 166 турнири ҳам бўлиб ўтади. Марказий жангда, Кертис Блэйдс (12-2) ва Жуниор Дос Сантос (21-6) ўзаро курашади. Ушбу турнирда октагонга кўтариладиган барча жуфтликлар рўйхати билан танишинг!

EJS3pa6VAAA8VYr.0

Кертис Блэйдс (12-2) - Жуниор Дос Сантос (21-6)

Рафаэль Дос Аньос (29-12) - Майкл Кьеса (19-4)

Сара МакМэнн (11-5) - Лина Лансберг (10-4)

Анжела Хилл (10-7) - Ханна Сайферс (6-2)

Жош Эммет (15-2) - Арнольд Аллен (15-1)

Ник Ленц (30-10, 2 та дуранг) - Нэд Наримани (12-3)

Жордан Эспиноса (11-6) - Алекс Перес (22-5)

Бретт Жонс (14-2) - Тони Гравели (15-4)

Герберт Бернс (9-2) - Нейт Ландвер (13-2)

Монтел Жексон (6-1) - Фелипе Диас Коларес (7-1)

Жамаал Хилл (1-0) - Дарко Стосич (11-3)

Бивон Льюис (6-2) - Ален Амедовски (8-2)

Жустин Киш (6-2) - Люси Пудилова (8-5)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!