Макгрегор Мейвезерга қарши жангга тайёргарликни чўлда давом эттирмоқда
Ads

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши жангга тайёргарликни давом эттирмоқда.

29 ёшли ирландиялик жангчи ўзининг твиттер саҳифасида Лас-Вегас чўлларида веломашғулотларни олиб бораётганлигини маълум қилган.

Менинг режамда ҳамма жой очиқ. Машғулот Лас-Вегас чўлида давом этмоқда. Бу иқлим асир олмайди. Худди мен сингари, – деб ёзади Макгрегор.

Мейвезер ва Магрегор ўртасида бокс қоидаларига кўра ташкил қилинадиган жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Ҳар икки спортчи мазкур тўқнашувдан сўнг тахминан 100 миллион доллардан ишлаб олади.