МакГрегор Москвада матбуот анжумани ўтказмоқчи...Мақсад виски масаласига ўхшамайди

Промоутер Комил Гаджиев ирландиялик Конор МакГрегорнинг Москвада матбуот анжумани ўтказиши, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан реванш жангини тарғиб қилиш босқичи эканлигини таъкидлади.

"Мен провокация сўзини ишлатмаган бўлардим.  Бу Москвада Хабиб ва Конор тўқнашувининг тарғиб қилиш жараёни. Анжуман мазкур жангни ташкил қилишнинг дастлабки қадамларидан бири”,-дея, Гаджиевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.

Маълумот учун, МакГрегор 24 октябрь куни Москвада матбуот анжуманини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!