МакГрегор Нэйт Диасни жанг қилишга чорлади

  • 10 май, 2020, 04:58
  • 0
  • MMA

UFC икки дивизионининг собиқ чемпиони Конор МакГрегор ўзига октагонда икки маротаба рақиблик қилган Нэйт Диасни жанг қилиш учун шартнома имзолашга чақирди.

"Кўзларингни юм ва шартномага имзо чек," - деб ёзди МакГрегор Диасга.

Ёдингизда бўлса, иккала жангчи 2 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Дастлабки жангда сенсацион тарзда Нэйт Диас рақибини бўғиш услуби эвазига мағлуб этганди. Реванш жангида ҳакамлар бир овоздан МакГрегор ғалабасини тан олишган. 

Сўнгги бор, ирландиялик шу йилнинг январь ойида Дональд Серронега қарши октагонга кўтарилиб, нокаут эвазига ғалаба қозонганди, Диас ўтган йилнинг ноябрида Хорхе Масвидалга имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!