Макгрегор ўз спиртли ичимлиги билан фахрланади

UFC икки дивизионинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри ва собиқ чемпион Деонтей Уайлдер ўртасидаги жангни ёдга олди.

"Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги жанг жуда юқори даражада бўлиб ўтди.

Икки гигант ўртасидаги ажойиб жанг, жуда кучли зарбалар билан бўлиб ўтган курашда менинг спиртли ичимлик ишлаб чиқарувчи компаниян асосий брэнд ҳомий бўлганидан фахрланаман.

"Proper 12" ҳам Тайсон Фьюрининг ёнида ғолиб бўлди," - деди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Лас-Вегасда Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтган эди ва британиялик еттинчи раундда нокаут эвазига ғалабани қўлга киритганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)