Макгрегор: Хабиб қўрқди, ҳисоб 3:2 Тони фойдасига!

  • 2 апрель, 2020, 22:15
  • 0
  • MMA

UFC икки дивизионининг собиқ чемпиони Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовнинг UFC 249 доирасида Тони Фергюсонга қарши жанг қилмаслиги маълум бўлгани ҳақида гапирди.

"Ҳозир жанг қилиш учун ажойиб спорт формасидаман! Буларнинг барчаси бошланганида, менинг навбатдаги жангим режалаштирилмаганидан хурсанд бўлдим.

Агар жанг режалаштирилган тақдирда ҳам мен унда қатнашишга эришган бўлардим ва ғалабага ҳам.

Ҳозирда жанг санасига яқин қолганида Тони Фергюсон ва Хабиб Нурмагомедов заиф ўйин кўрсатишди. Дастлаб, Хабиб қўрқоқлик қилди ва умумий ҳисоб 3:2 Тони фойдасига!

Инқироз даврида, Хабиб АҚШдан уйига қочиб кетди. Бу таваккалчилик. Тонини табриклайман," - деди Макгрегор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!