МакГрегорнинг рафиқаси ундан фахрланмоқда ёхуд UFC жангчисининг навбатдаги хайрияси...
Собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор Ирландиядаги касалхонага ёрдам берди.
Жангчининг рафиқаси Ди Дэвлиннинг айтишича, Конор Порт-Лиишдаги СОВИД-19 инфекциясини даволайдиган шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олган.
«Сен билан фахрланаман, Конор! Касалхонада ишлаганим учун, шифокорлар барчамизнинг хавфсизлигимизни таъминлашда қанчалар меҳнат қилишларини яхши биламан. Уларни иш вақтида ҳимоя қилишлари учун зарур бўлган маблағ билан таъминлаш мен учун ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли воқеа ",- деб ёзди Дэвлин ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ирландияда тўққиз мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланган. Аввалроқ, МакГрегор вирус тарқалиш хавфини камайтириш учун давлат чегараларини ёпишга чақирган эди.
Фикрлар