Макгрегорнинг собиқ мураббийи одам ўлдиргани учун қамалди

  • 31 январь, 2020, 16:19
  • 0
  • MMA

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорнинг собиқ мураббийи Жонатан Дарган айбдор, деб топилди ва 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

2016 йили Дарган 56 ёшли Патрик Маллалли билан зиддиятга борган ва бошига бир неча зарба берган.

Жанжалдан сўнг, Маллаллининг жағи синган ва бошидан оғир жароҳат олган. Эртаси куни ҳаётдан кўз юмган. Судга кўра, Дарган Маллалли бир аёл билан жанжаллашаётганида аралашган.

"Мен афсусдаман. Бу бахтсиз воқеа эди. Айтишим мумкинки, бу инсоннинг ўлими мени ваҳимага солиб қўйди. Қаттиқ эзилдим.

Ўша кечада бўлган воқеаларни қайтиб олганимда эди, мен шу ишни қилардим, аммо мени қўлимдан фақат унинг оиласидан кечирим сўраш келади ҳолос. Бу катта хато эди," - деди Дарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!