Максим Шацких: Афсуски, бизда "Насаф"ники каби ресурс йўқ

Ўзбекистон Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган "Пахтакон" - "Насаф" 1:1 (3:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "шерлар" устози Максим Шацкихнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

Менга ўйин ёқди. Пенальтилар гувоҳи бўлдик. Серия эса - лоторея. Асосий таркиб футболчилари қайта-қайта 90 дақиқадан ҳаракат қилмоқда. Албатта, улар ҳам робот эмас. Футболчилар бугун даража кўрсатди. Афсуски, ўзимизнинг хатоларимиз орқали гол ўтказиб юбордик ва гол уриш учун 3-4 та имкониятимиз бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Умуман олганда, менга жамоам кўрсатган ўйин ёқди. 

"Насаф" 4 та ўзгариш қилгани ўйин режангизга таъсир кўрсатдими? Сиз бундан ҳайратландингизми?

Бу мени ҳайрон қолдирмади. Биз шунчаки ўзгариш амалга оширмадик. Захирадаги футболчиларимиз 18-19 ёшли футболчилар. Умуман олганда, бизда яхши захира ўриндиғи йўқ. Улар бир сафар 4 нафар, кейин эса бир нафар футболчини майдонга туширди. Афсуски, бизда бундай ресурс йўқ. Бизда ҳозир 11-12 футболчи бор, холос. Бунинг устига жароҳат олган футболчилар ҳам кўп. 

Баъзан мураббийлар пенальтилар сериясида дарвозабонларни алмаштиради. Назаровни майдонга туширишни ўйлаб кўрмадингизми? 

Бизда дарвозабонлар бўйича мураббий бор. Агар у ўзгаришни амалга оширишни истаганда, бу амалга ошарди. У мен билан гаплашмади ва ўзи шу қарорга келди. 

Пенальти тепадиган футболчиларни сиз туздингизми?

Йўқ, йигитларнинг ўзи. Ким ўзига ишонса тепди. Мен ким ўзига ишонаётганини била олмайман. 

- "Пахтакор" гол урганидан сўнг жамоа анча ортга қайтиб, ҳимояланишга эътибор қарата бошлади. Бунинг сабаби нима?

- Ўйинчиларга тўпни назорат қилишни буюрдим. Бироқ ёшлар тўп назоратида қийналяпти. Ҳозирча таркибимизда тўпни ўзида сақлай оладиган футболчилар етарлича эмас. Ўйин пайтида гапимни етказишга уриндим, аммо бу жуда қийин бўлди. Балки шунчаки тўпни назорат қилиш учун кучимиз етмагандир. 

- Холдорхонов сўнгги беллашувларда қайдномадан жой олмаяпти. Сабаб?

- Унинг ўйинида пасайиш кузатилгани боис уни шунчаки ўринбосарлар жамоасига юбордик.

- "Пахтакор"га келганингизган сўнг етакчилар жамоани тарк этишмоқда ва молиявий имкониятлар камайиб бормоқда.  

- Ким бизда молиявий қийинчиликлар бор деб айтди? Футболчи жамоани тарк этишни хоҳласа, уни олиб қолишдан наф йўқ. Бу уларнинг хоҳиши. 

- Таркибдаги футболчилардан кўнглингиз тўлмаяпти. Буни қайта-қайта таъкидлаб келмоқдасиз. Бундай воқеалар ривожига қачонгача сабр қиласиз?

- Биз академиямизга таянамиз. Бу раҳбариятнинг қарори. Сиз кечаги "Пахтакор"ни унутишингиз керак. Бу мавсум бошқа жамоани кўрасиз. Келган пайтимда икки марта чемпион бўлгандик. Айни дам бошқа жамоа шаклланди. Кўриб турганингиздек, бугун айрим футболчилар биринчи марта майдонга тушди ва "Бунёдкор" стадионини илк бора кўриб туришибди. Умуман олганда, йигитлар ўз имкониятидан келиб чиқиб, борини беришди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
30/05/2024 07:52
Судялар ёрдам берса Пахтакор кубокни оларди
&
Сафаров Кахрамонжон
29/05/2024 23:13
Бахона-бахона ва яна бахона