Максим Шацких: "Ўйлашимча, эртароқ ҳам гол киритишимиз мумкин эди"

Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги чемпион – "Пахтакор" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин борасида гапирсам, менимча тўлиқлигича барчасини назорат қилдик. Бошидан охиригача. Илк бўлимда бизда ҳам, уларда ҳам имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам тўп назорати ва совуққонликда яхшироқ кўриндик. Ўйлашимча, эртароқ ҳам гол киритишимиз мумкин эди.

Ўйлаганимдан кўра кўпроқ куч сарфладик. Йигитлар баҳс аввалида қўйилган барча вазифани уддалашди. Бу билан уларни табриклайман", - деди "шерлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!