Асосий мазмунга ўтиш

Максим Шацких "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг ўзбек футболини кескин танқид қилди

Шунинг учун буни орзу қилмасангиз ҳам бўлаверади.

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Тошкент клуби сафида голлар Собирхўжаев ва Черан номига қайд этилди. Мезбонлар таркибида Колакович ва Норхонов гол муаллифи бўлди. 

Учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "шерлар" устози Максим Шацкихнинг фикрлари билан танишинг:

- Бунақа қуруқ ҳамда сув сепилмаган майдонда Европа даражасидаги футболни намойиш эта олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни у қадар ҳуш кўрмайман. Бироқ бунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ғалати ҳодисалар содир бўлмоқда. Барчасини кўриб чиқиб, муҳокама қиламиз. 

- Сиз терма жамоангизни Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз. Бунақа чемпионат ҳамда футболга бўлган муносабат билан анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу қилмасангиз ҳам бўлаверади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ