Маласия: "Машғулотлардаги ғайратни энди майдонга кўчириш вақти келди"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тайрелл Маласия Англия чемпионатининг 17-тури доирасидаги "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, биз учун уч очкони қўлга киритиш ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим эди. Жамоада кўпроқ очко қўлга киритиш учун етарлича барча сифатлар мавжуд, ўйинимизни яхшилашда давом этамиз.

Машғулотлардаги ғайратни энди майдонга кўчириш вақти келди. Имкониятлар яратишда ҳар кимнинг ўз вазифаси бор, мен ҳужумга ёрдам беришда давом этаман", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. "Ноттингем" эса 13 очко билан сўнгги поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!