Малайзия U-23 бош мураббийи: "Жанубий Корея кучли рақиб экани аниқ эди"

Жанубий Корея U-23 ҳамда Малайзия U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда кореяликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Брэд Мэлоней беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Жанубий Корея кучли рақиб экани аниқ эди. Улар чемпионликни ҳимоя қилаётгани ҳам бежизга эмас. 

Биз қийин ўйин бўлишини билардик. Шундай бўлди ҳам. Йигитлардан бундан ортиқ нарса кутишим адолатдан бўлмасди. Улар охиригача курашди ва иккита голдан кейин амалдаги чемпионларга битта гол уришга муваффақ бўлди.  

Кучли жамоаларга қарши кичик хатолар ҳам кечирилмайди. Кореяликлар камчиликларимиздан жуда унумли фойдаланди ва бизни 4 та гол билан жазолади", - деди мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!