Мальдини: Бу жуда ёқимсиз шамоллаш! Мен таъмни ва ҳидни билмаяпман

Коронавирус касаллигини юқтириб олган "Милан" техник директори Паоло Мальдини жараён қандай кечаётганини айтиб ўтди.

"Менда ҳаммаси жойида. Энг ёмон онлар ортда қолди. Ҳозирда, фақат бироз йўталим бор холос. Мен таъмни ва ҳидни билмаяпман. Умид қиламанки, тез орада барчаси жойига тушиб кетади. Коронавирус бироз ёқимсиз шамоллашга ўхшайди, у оддий грипп эмас.

Мен ўз танамни ҳис қиламан, спортчи буни уддасидан чиқади. Оғриқ эса кучли тарзда билинади. Кўкрагингизда қандайдир босимни ҳис этасиз. Бу янги вирус. Билмаган душманимизга қарши жанг қиляпмиз.

Биринчи аломатларни 5 март куни ҳис қилгандим. Менинг бўғимларимда ва мушакларимда оғриқ бор эди. Иситма ҳарорати 38,5 дан юқори эмасди. Эртаси куни, жума куни машғулотларга боришим керак эди, аммо уйда қолдим. "Женоа"га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбордим. Дори-дармонми? Фақат тахипирин (Парацетамолга ўхшаш дори). Мен вирусга қарши дориларни истеъмол қилмадим, чунки, менда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бўлмади.

Мен аллақачон ушбу вирусни юқтирганимни билардим. Мен бу оддий шамоллаш эмаслигини ҳис қилгандим. Кейин менда гриппни аниқлашди. Албатта, бундай пайтда кўпроқ ташвишланасиз.

Менинг дўстимни нафас олиш қисмларида муаммолар бор эди ва у Леньянодаги шифохонага ётқизилди.

Ухлай олмайди, ҳар хил тушлар безовта қилади. Менда касалликни енгиш осонроқ кечди. Мен 18 кунни оилам билан ўтказдим," - деди Мальдини.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)