Мальдини Мадридга нега келяпти?
Ads

“Реал” Мадрид клуби ҳужумчиси Мариано Диас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” техник директори Паоло Мальдини “қироллик клуби” билан доминиканлик футболчининг трансферини муҳокама қилиш учун Мадридга учиб кетган.

У Испания пойтахтига ташрифи давомида “Атлетико” билан ярим ҳимоячи Анхель Корреанинг трансфери борасида ҳам музокаралар ўтказмоқчи.