Малком "Зенит" билан шартнома имзолаш учун Россияга учиб кетди (видео)
Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Малком яқин соатлар ичида “Зенит” футболчисига айланади.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи бугун “кўк-анор ранглилар” машғулотида иштирок этмаган. Чунки, у “Зенит” билан шартнома имзолаш учун Санкт-Петербургга учиб кетган. Таъкидлаш керакки, у шахсан рус клуби спорт директори Хавьер Рибальта ҳамроҳлигида Питерга келмоқда.
Малкомнинг “Зенит”га ўтгани бугун ёки эртага расман эълон қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малком “Зенит”да йилига 6 млн евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар