Малком "Зенит"га ўтгани ҳақида: Ҳаммаси тез содир бўлди
Бугун “Барселона”дан “Зенит”га кўчиб ўтган бразилиялик вингер Малком питерликлар аъзосига айланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Менинг трансферимда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳаммаси тез содир бўлди. Умид қиламанки, тезда гол уришни бошлаб юбораман ва жамоага фойда келтираман”, - дейди Малком.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи Россия чемпиони билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
Фикрлар