Малла соч Мария бу воқеани уч йил кутди
Ads

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Франция очиқ чемпионатининг биринчи даврасида сўнгги уч йил ичида илк маротаба ғалаба қозонди.

Мария турнирнинг ушбу босқчида голландиялик Ришель Хогенкампга қарши кортга чиқди ва 6:1, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Шарапова "Ролан Гаррос"нинг иккинчи даврасида хорватиялик Донна Векич билан куч синашадиган бўлди.

Sports.uz