Маминов, Пашинин ва Поляковга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга розилик билдиришгани учун

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида асли россиялик бўлган бир нечта маҳоратли футболчилар тўп суришгани ҳеч кимга сир эмас. Владимир Маминов, Олег Пашинин ва дарвозабон Алексей Поляковлар шулар жумласидандир.

Sports.ru сайтида Вадим Кораблев муаллифлиги остида чоп этилган мақолада Маминов, Пашинин ва Поляковларга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга розилик билдиршса, уларнинг ҳар бирига “Дэу Нексия” автомобили ваъда қилинган.

Маълумот учун, Владимир Маминов 2001-2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга эришган. Олег Пашини 2001-2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 12 та ўйинда майдонга тушган. Алексей Поляков ҳам 2001-2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 18 та ўйинда майдонга тушган.