
Мамлакатнинг энг машҳур клуби уч йилга чемпионатдан четлатилиши кутилмоқда
Португалия футболида янги можаро келиб чиқди. Мамлакат прокуратураси энг машҳур клуб – “Бенфика”ни олти ойдан уч йилгача барча мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этишни талаб қилмоқда.
A Bola нашрининг ёзишича, клуб коррупция ва молиявий фирибгарликларда айбланяпти.
Бундан ташқари, проукуратура клубнинг айрим собиқ раҳбарларига бир йилдан беш йилгача футбол соҳасида фаолият олиб боришни чеклаш талабини илгари суряпти.
Маълумотларга қараганда, мусобақалардан четлатиш талаби, мамлакатнинг бошқа клуби “Витория Сетубал”га ҳам қўйиляпти.
“Бенфика” Португалиянинг 38 карра чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, бу клуб 29 маротаба мамлакат кубогида ҳам ғолиб чиққан.
Фикрлар