"Ман Сити" Агуэрога ишонади
"Манчестер Сити" ҳужумчи Серхио Агуэро билан ишлашда давом этишни истаяпти.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Агуэро "Индепендьенте" клуби томонидан бўлаётган қизиқишга рад жавобини бериб, "Ман Сити"да яна бир мавсум қолишига "шахарликлар" шубҳа қилмаяпти.
Аргентиналик форварднинг инглизлар билан 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи шартномаси бор.
"Индепендьенте" клуби футболчини ушбу ёздаёқ ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Агуэро футболчилик фаолиятини айнан ушбу жамоа сафида якунлаш истаги борлигини бир неча бор айтиб ўтган.
Фикрлар