
“Ман Сити”нинг 40 миллон евролик таклиф рад этилди
"Брайтон" "Манчестер Сити"нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья бўйича навбатдаги таклифини рад этди. Журналист Пол Баллус ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, “шаҳарликлар” футболчи учун 40 миллион евро атрофида пул тўламоқчи эканлигини маълум қилган, бироқ улар “Сити”нинг таклифига рад жавобини берган.
"Брайтон" аввалроқ "Манчестер Сити"га ўз ҳимоячисини бор-йўғи 60 миллион еврога (!) қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган эди. Аммо “шаҳарликлар” Марк учун бундай суммани тўламоқчи эмас.
Кукурелья ўтган мавсумда Премьер лига доирасидаги 35 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 1 голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар