Манба: Артуро Видаль Жалолиддин Машариповнинг жамоадошига айланиши мумкин (Фото)

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби "Интер" аъзоси Артуро Видални ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда goal.com нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, саудияликлар чилилик ярим ҳимоячининг хизматларига эҳтиёж сезмоқда ва шунинг учун хавбек Осиёга кўчиб ўтиши мумкин.

Агар томонлар келишувга эришса, "Ювентус", "Бавария", "Барселона", "Интер" сафида тўп тепган футболчи Жалолиддин Машариповнинг жамоадошига айланади.

photo_2022-06-13_09-38-20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!