Манба: "Бавария"нинг янги бош мураббийи маълум

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн бошқа жамоада иш бошлайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 33 ёшлик германиялик мутахассис мюнхенликлар таклифига рози бўлди. Шу боис мураббий аллақачон «РБ Лейпциг» раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни ҳам сўраган.

"Бавария" вакиллари «РБ Лейпциг» билан музокара олиб бормоқда. Томонлар келишувга эришса, мюнхенликлар «РБ Лейпциг» клубига 20-30 миллион евро товон пули тўлайди.

"Бавария"нинг айни пайтдаги мураббийи Ханс-Дитер Флик ёзда бошқарувни топширишини айтиб ўтганди.

Ez5mVBJXsAUkv-X

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!